Фойдаланиш шартлари

ArzonApteka.uz сайтидаги маълумотлар ёрдамчи маълумотлар тоифасидан бўлиб, дорихона ва дорихона пунктларида сотувга рухсат берилган дори воситалари ва тиббиёт товарларини излаш учун мўлжалланган.

ArzonApteka.uz сайтидаги дори воситаларини қўллаш йўриқномалари тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, фақат маълумотлар сифатида кўрсатилади. Ушбу маълумотлар мустақил равишда қўлланилиши ва даволанишда диагноз қўйилиши учун асос бўлмайди.

ArzonApteka.uz сайтидаги маълумотлар фойдаланувчилар томонидан дори воситаларини истеъмол қилишда ва тиббиёт товарларини қўллашда қарор қабул қилиш учун асос бўлмайди.

Ушбу маълумотларда ҳеч нарса мутахассис бўлмаган шахсларни дори воситаларини мустақил равишда харид қилишга ва истеъмол қилишга ундовчи омил бўлмайди.

Фойдаланувчи сайтдаги маълумотлардан фойдаланиш асосида зарарланса, нотўғри диагноз қўйилишига ва доридан захарланишни даволашга сабаб бўлганда, ҳамда дори воситалари ва тиббиёт товарларидан нотўғри фойдаланганда ArzonApteka.uz сайтига хеч қандай эътироз билдирилмайди.

Дорихоналар - "ArzonApteka" ҳамкорлари мустақил ташкилотлардир. Ҳар куни 1 марта улар томонидан мавжуд дорилар ва нархлар тўғрисида маълумотлар тақдим қилинади. Ҳақиқатда мавжуд бўлган дорилар тўғрисида берилган маълумотлар куни кеча берилган маълумотлардан фарқли бўлиши мумкин. Батафсил маълумотларни дорихонага қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.

Ушбу маълумотлар фақат Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учундир, агар бошқа давлат номи аниқ кўрсатилмаган бўлса. Дори воситалари номи ва уларнинг дозаси бошқа мамлакатларга нисбатан фарқ қилади. Ўзбекистонда рухсат берилган барча дори воситалари бошқа мамлакатларда ҳам истеъмол қилиниши мумкин эмас.