Akriderm SK, 0,05%/3% 30 g, surtma
- Taʼsir qiluvchi modda
- Betametazon, Salitsil kislotasi
- Ishlab chiqaruvchi
- Акрихин, АО
9 ta dorixonada mavjud
25 000 soʻmdan
Eng past narx
25 000 soʻmdan
Darhol qidirish
Faqat shu dori bor dorixonalarni koʻrsatamiz — savatsiz
Akriderm SK qoʻllash yoʻriqnomasi
Глюкокортикоид
Акридерм СК – таъсир этувчи моддалар – бетаметазон дипропионат ва салицил кислотасини ўзида сақлайдиган комбинацияланган препарат.
Бетаметазон дипропионат – синтетик фторланган глюкокортикостероид (ГКС) бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши ва қон томирини торайтирувчи таъсир этади.
Салицил кислотаси кератолитик таъсирга эга бўлиб, бетаметазоннинг терига сингишига ёрдам беради. Бактериостатик ва айрим фунгицид таъсирларга эга.
Фаол таркибий моддаларининг биргаликдаги таъсири қичишиш, яллиғланиш, эритема ва оғриқ каби симптомлар ифодаланишининг тез пасайишига олиб келади.
глюкокортикостероид + кератолитик восита.
Препарат терапевтик дозаларда терига қўлланилганида модданинг қонга трансдермал сўрилиши кам бўлади. Окклюзия боғичлари қўлланилиши, яллиғланиш ва тери касалликлари бетаметазоннинг трансдермал сўрилишини оширади, бу тизимли ножўя таъсирлар ривожланиш хавфи ошишига олиб келиши мумкин.
Гиперкератоз билан бирга кечувчи дерматозларни маҳаллий даволаш: псориаз, чекланган ва диффуз нейродермит, қизил ясси темиратки, экзема, дисгидротик дерматит, ихтиоз ва ихтиозоформ ўзгаришлар.
• Бетаметазонга, салицил кислотасига, препаратнинг бошқа таркибий моддаларига юқори сезувчанлик.
• Пушти ранг ҳуснбузарлар, акне, периорал дерматит.
• Бактериал, вирусли ёки замбуруғли тери инфекциялари.
• Сурункали вена етишмовчилиги ҳолатида трофик язвалар, жароҳатлар.
• Тери ўсмалари.
• Поствакцинал тери реакциялари.
• Перианал ва генитал қичишиш.
• 2 ёшгача бўлган болалар.
• Ҳомиладорлик (катта дозаларда узоқ муддат даволаш).
• Кўкракдан эмизиш даври.
Эҳтиёткорлик билан
12 ёшгача бўлган болалар, жигар етишмовчилиги, узоқ муддат даволаш, терининг катта соҳаларига қўллаш, окклюзия боғичлари қўлланилиши.
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез – ачитиш, қичишиш, яллиғланиш, оғиз қуриши, фолликулит, гипертрихоз, акнесимон тошмалар, ҳуснбузар, гипопигментация, телеангиэктазиялар, периорал дерматит, аллергик контактли дерматит, тери мацерацияси, тери қуриши, кўп терлаш, иккиламчи инфекциялар.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўриш ноаниқлиги.
Эндокрин тизим томонидан бузилишлар: узоқ муддат қўлланилганида ва терининг катта соҳаларига суртилганида, асосан, болаларда глюкокортикостероидларнинг тизимли ножўя таъсирлари – гипокалиемия, глюкозурия, буйрак усти безлари қобиғи функцияларининг қайтувчи сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми белгилари пайдо бўлиши мумкин.
Агар Сизда йўриқномада қайд этилган ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки улар оғирлашса ёхуд Сиз йўриқномада қайд этилмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорга маълум қилинг.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Сиртга қўлланади. Акридерм СК терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб кунига 2 марта – эрталаб ва кечқурун қўйилади.
Қўллашнинг бошқача тез-тезлиги касалликнинг оғирлигига қараб шифокор томонидан белгиланади.
Енгил ҳолларда суртмани одатда кунига бир марта қўллаш етарли; оғирроқ шикастланишларда тез-тез қўллаш керак бўлиши мумкин.
Ўткир дозанинг ошириб юборилиш эҳтимоли кам, бироқ, препарат ҳаддан зиёд ва давомли қўлланганида гиперкортицизм белгилари билан бирга кечувчи сурункали доза ошириб юборилиши мумкин: гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини қайтувчи сусайиши, Кушинг синдромини пайдо бўлиши.
Даволаш: Мувофиқ симптоматик даволаш кўрсатилган. Сурункали токсик таъсири ҳолида препаратни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади
Агар Акридерм СК препарати қўлланилганида тери яллиғланиши ёки аллергик реакциялар белгилари пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш керак. Замбуруғли ёки бактериал инфекция бирга пайдо бўлган ҳолатда тегишли терапия буюрилиши керак.
Препаратнинг кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан, шунингдек аногенитал соҳада, терининг кенг шикастланган, айниқса, терининг бутунлиги бузилган соҳаларида қўлланилишидан сақланиш керак. 12 ёшгача бўлган болаларда фақат тиббий кузатув остида қўлланилиши мумкин. Болалар маҳаллий ГКС қўлланилганида тана юзаси майдонининг бола вазнига нисбатан катта ўлчамга эгалиги, бунинг оқибатида препаратнинг юқори абсорбцияси туфайли гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизими функциялари сусайиши хавфига катталарга нисбатан кўпроқ мойил бўладилар. Маҳаллий қўлланилиш учун ГКС қабул қилган болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизими функциялари пасайиши, Иценко-Кушинг синдроми, ўсиш кечикиши, тана вазни ўсишининг етарлича эмаслиги ва бош мия ички босимининг ошиши ҳақида маълум қилинган. Болаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизими функциялари сусайиши плазмада кортизол даражаси пастлиги ва адренокортикотроп гормони стимуляциясига жавоб йўқлиги билан аниқланади. Бош мия ички босимининг ошиши лиқилдоқнинг дўппайиб қолиши, бош оғриқлари, кўриш нерви дискининг икки томонлама шишиши билан намоён бўлади. Препарат болаларда қўлланилганида ёки юз
териси шикастланишларини даволаш учун фойдаланилганда даволаниш 5 кундан оширилмаслиги керак. Препаратнинг окклюзия боғичлари остида қўлланилиши тавсия этилмайди. Узоқ муддатли қўлланилганда, терининг кенг юзаларига суртилганида ёки окклюзия боғичлари остида фойдаланилганда ГКС ва салицил кислотасининг тизимли абсорбцияси бўлиши мумкин. Препарат билан узоқ муддатли даволанилганда унинг бекор қилинишини аста-секин амалга ошириш тавсия этилади.
Акридерм СК офтальмологияда қўлланилиш учун мўлжалланмаган. ГКС ташқи қўлланилганида кўриш қобилияти бузилиши пайдо бўлиши мумкин.
Агар пациентда кўриш ноаниқлиги ёки кўриш қобилиятининг бошқа бузилишлари каби симптомлар бўлса, пациент кўриш қобилияти бузилиши эҳтимолий сабабларини баҳолаш учун офтальмологга йўналтирилиши керак, ушбу сабаблар орасида катаракта, глаукома ва марказий сероз хориоретинопатияси (МСХ) каби кам ҳолларда учрайдиган касалликлар бўлиши мумкин, бу касалликлар ҳақида тизимли ва ташқи таъсирли ГКС қўлланилганидан сўнг маълум қилинган.
15 дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
DV/X 01473/03/16
Акрихин, АО