Retsept boʻyicha
Эссенлайф, 250 мг/5 мл, амп. №5
- Taʼsir qiluvchi modda
- Фосфатидилхолин
- Ishlab chiqaruvchi
- Hiral Labs Ltd
45 ta dorixonada mavjud
180 000 soʻmdan
Eng past narx
180 000 soʻmdan
Эссенлайф qoʻllash yoʻriqnomasi
Гепатопротектор
Эссенциал фосфолипидлар жигарнинг хужайра қобиғи ва хужайра органеллаларининг асосий структур элементларидир. Жигар касалликларида доим жигар ҳужайраларининг қобиғи ва ҳужайра органеллаларини шикастланиши ўрин тутади, бу улар билан боғлиқ бўлган ферментлар ва рецепторлар тизими фаоллигини бузилишига, жигар ҳужайраларининг функционал фаоллигини ёмонлашишига ва регенерация хусусиятини пасайишига олиб келади.
ЭССЕНЛАЙФ препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген фосфолипидларга мос келади, бироқ улардаги кўп тўйинмаган (эссенциал) ёғ кислоталарининг микдорини юқорилиги ҳисобига, фаоллиги бўйича эндоген фосфолипидлардан устундирлар. Бу юқори энергетик молекулаларни гепатоцитларнинг ҳужайра мембраналарини шикастланган соҳаларига тизилиб олиши жигар ҳужайраларининг бутунлигини тиклайди, уларнинг регенерациясига ёрдам беради. Кўп тўйинмаган ёғ кислоталарининг цис-иккиталик боғлари ҳужайра қобиғининг фосфолипидларидаги углеводород занжирларини параллел жойлашишига тўсқинлик қилади, ҳужайра қобиғининг фосфолипид тузилмаси “юмшаб қолади”, бу уларнинг оқувчанлиги ва эластиклигини ошишига олиб келади, моддалар алмашинувини яхшилайди. Ҳосил бўлган функционал блоклар мембраналарга бириккан ферментларнинг фаоллигини оширади ва муҳим метаболик жараёнларни нормал, физиологик йўл орқали кечишига ёрдам беради.
ЭССЕНЛАЙФ препаратининг таркибига кирувчи фосфолипидлар нейтрал ёғлар ва холестеринни оксидланиш жараёнлари кечаётган жойларга ташиб, липопротеинлар метаболизмини йўлга солади, бу асосан юқори зичликка эга бўлган липопротеинларни холестерин билан боғланиш хусусиятини ошиши ҳисобига юз беради.
Шундай қилиб, липидлар ва оқсилларнинг метаболизмига; жигарнинг дезинтоксикацион функциясига; жигар ҳужайраларига ва фосфолипидлар билан боғлиқ ферментлар тизимини тикланиши ва сақланишига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади; бу охир-оқибатда жигарда бириктирувчи тўқимани шаклланишига тўсқинлик қилади ва жигар ҳужайраларини табиий тикланишига ёрдам беради.
Фосфолипидларни сафрога чиқарилганда литоген индексини пасайиши ва сафрони барқарорлашиши юз беради.

Фосфатидилхолин юқори зичликка эга липопротеидлар билан боғланган ҳолда, шу жумладан, жигар хужайраларига келиб тушади.
Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соатни ташкил қилади, кўп тўйинмаган ёғ кислоталар компонентининг ярим чиқарилиш даври 32 соатни ташкил қилади.
Жигарнинг ёғли дегенерацияси (шу жумладан қандли диабетда), ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ҳужайраларнинг некрози, жигар комаси ва прекома, жигарни токсик шикастланиши; ҳомиладорлик токсикози, операция олди ва операциядан кейинги даволаш, айниқса гепатобилиар соҳасидаги операцияларида, псориаз, радиацион синдромда қўлланилади.
Фосфатидилхолин, соя, ерёнғоқ, соя дуккаклари ёки препаратнинг бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик;
3 ёшгача бўлган болалар;
Ҳомиладорлик;
Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирларни пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги таърифлар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (> 1/100 – < 1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, -<1/100); камдан кам (> 1/10000 – < 1/1000); жуда кам (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини аниқланиши мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан бузулишлар:
Камдан кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакцияси кузатилади.
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузулишлар:
Тез-тезлиги номаълум: терида аллергик реакциялар (тошма, экзантема, эшакеми), қичишиш кузатилишщи мумкин.
Электролитлар эритмалари ЭССЕНЛАЙФ препаратини суюлтириш учун қўлланмаслиги керак.
Препарат вена ичига юбориш учун мўлжалланган бўлиб, маҳаллий реакцияларни чақириш эҳтимоли бўлгани туфайли мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаганида вена ичига аста-секин, кунига 1-2 ампула (5-10 мл) ёки оғир ҳолатларда 2-4 ампуладан (10-20 мл) юборилади.
Иккита ампула ичидаги дори воситасини бир вақтда юбориш мумкин. Бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Вена ичига юборилаётганда дори воситасини бемор қони билан 1:1 нисбатда аралаштириб юбориш тавсия этилади.
Препаратни суюлтириш зарурати туғилганида, инфузион юбориш учун фақат 5% ва 10% ли декстроза эритмаси ишлатилади, юбориш вақтида суюлтирилган эритма тиниқ бўлиши керак.
Препаратни электролитли эритмалар (изотоник эритма, Рингер эритмаси) билан суюлтириш мумкин эмас!
ЭССЕНЛАЙФ препаратни тавсия этилгандан юқорироқ дозаларда қўллаш дозага боғлиқ ножўя самараларни кучайишига олиб келиши мумкин.
Фақат тиниқ эритма ишлатилсин!
Қуруқ ва салқин жойда, 2ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
DV/X 10258/11/22
Alisha & Isha Pharmaceuticals