Фагио, 20 мл, флак. №4
- Taʼsir qiluvchi modda
- Fagio (piobakteriofag suyuq)
- Ishlab chiqaruvchi
- Биохимфарм, АО
100+ ta dorixonada mavjud
200 000 soʻmdan
Eng past narx
200 000 soʻmdan
Darhol qidirish
Faqat shu dori bor dorixonalarni koʻrsatamiz — savatsiz
Фагио qoʻllash yoʻriqnomasi
Бактериофаг
Қўлланиш усулидан қатъий назар бактериофаг препарати қон ва лимфага сингади, ва яллиғланиш ўчоғига таъсир кўрсатади. Препаратнинг асосий қисми буйрак орқали чиқарилади, сийдик чиқариш йўлига санацияловчи самара кўрсатади, қолган қисми эса меъда – ичак тизими орқали чиқарилади.
Фагио дори воситаси Streptococcus, Staphylococcus, E.coli, Pseudomonas aeruginosa, Proteus бактериялари келтириб чиқарган йирингли-яллиғланиш касалликлари, барча ёшга оид ва юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни даволаш ва профилактикаси учун қўлланилади:
- Юқори ва пастки нафас йўллари бактериал инфекциялари: бурун бўшлиғи яллиғланиши, ўрта қулоқ, ангина, фарингит, ларингит, трахеит, бронхит, пневмония, плеврит;
- Жарроҳликда: йирингли яралар, куйиш, абцесс, флегмона, фрункул, карбункул, гидраденит, панариций, парапроктит, мастит, бурсит, остеомиелит;
- Урологияда: урогенитал инфекциялар: уретрит, цистит, пиелонефрит, кольпит, эндометрит, сальпингоофорит;
- Гастроэнтерологияда: энтероколит, холецистит, дисбактериоз ёки ичак безовталаниши синдроми (СРК);
- Генеталь септик касалликлар;
- Чақалоқларда йирингли – яллиғланиш касалликлари: омфалит, пиодермия, конъюктивит, сепсис;
- Юқорида қайд этилган бактериалар чақирган бошқа касалликлар.
Дори воситасини профилактика мақсадида қўллаш:
- Уй шароитида, ҳамда тиббиёт муассасаларида шароитида, янги яраларга ишлов бериш;
- Хирургик манипуляция ва операция ҳолатларида йирингли асоратларни олдини олиш мақсадида;
- Ўткир респиратор вирусли касалликларда бактериал асоратларни олдини олиш мақсадида;
- Тиббиёт муассасаларида бактериал ифлосланиш ва касалхона ички инфекцияларини олдини олиш мақсадида.
Препаратнинг бирон-бир компонентига гиперсезувчанлик.
Препараты бактериофагов нетоксичны. Нежелательные эффекты и реакции связанные с применением ФАГИО не отмечены.
Не установлено. Препараты бактериофагов может применяться с другими лекарственными средствами, в том числе и с антибактериальными препаратами.
Бактериофаг препаратини муваффақиятли қўллашнинг асосий шарти, бу қўзғатувчининг фаготаъсирчанлигини аниқлаш ва препаратни эрта қўллашдир.
Дори воситаси касалликнинг бошланғич босқичларида ва зарарланишнинг айнан ўчоғида қўлланганда жуда самаралидир.
Фагио ичга (оғиз орқали, клизма ҳолида) қабул қилиш, маҳаллий (чайқаш, намлаш, малҳам қўйиш шаклида), (яра, абсцесс, қорин, плевра бўшлиғи, флегмона, бурун, бурун бўшлиғи, ўрта қулоқ, сийдик пуфаги, бачадон, қин) бўшлиғига юбориш мақсадида буюрилади.
Фагио локал шикастланишли йирингли – яллиғланиш касалликларини даволашда бир вақтнинг ўзида: ҳам маҳаллий, ҳам ичга (per os) қабул қилиш буюрилади. Дори воситаси билан даволаш муддати 5 дан 10 кунгача. Яллиғланган қисм ҳажмига қараб доза миқдори индивидуал тарзда аниқланади. Препарат яллиғланиш ўчоғи юзаси йирингдан пункция йўли билан тозалангандан сўнг юборилади. Юбориладиган препарат миқдори олиб ташланган йиринг миқдоридан бир мунча кўпроқ бўлиши керак. Кейинги кунлари препарат зарарланган юзага дренаж орқали юборилади.
Даволаш амалиёти 3-5 кун мобайнида кунига 1 маҳал ўтказилади.
Цистит, пиелонефрит, уретритда дори воситаси ичга қабул қилинади. Агар сийдик пуфаги ёки буйрак жоми дренажланган бўлса, бактериофаг препаратини сийдик пуфагига 20 – 30 мл дан кунига 2 маҳал, ва буйрак жомига 5-10 мл дан юборилади;
Гинекологик йирингли – яллиғланишли касалликларда препарат қин бўшлиғига, бачадонга 5-10 мл дан бир маҳал кун аро юборилади.
Қулоқ, томоқ, буруннинг йирингли-яллиғланиш касалликларида препарат 2-10 мл дозада кунига 1-3 маҳал юборилади. Бактериофагдан чайқаш, ювиш, томизиш, намланган турунд (1 соат мобайнида) шаклида фойдаланилади. Йирингли тонзиллитни даволашда препарат ичга қабул қилиш билан бирга чайқаш учун ҳам қўлланилади.
Стоматит ва сурункали ёйилган пародонтитда препарат чайқаш учун 10-20 мл дозада кунига 3-4 маҳал қўлланилади, ҳамда препарат билан сингдирилган турунда билан пародонт чўнтагига 5-10 минутга қўйилади.
Ошқозон – ичак касалликлари, ички органлар касалликлари, ичак безовталиги (СРК ёки дисбактериоз) да Фагио препарати оғиз орқали ва клизма ёрдамида қўлланилади. Препарат оч қоринга овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади. Клизма ҳолида кечки маҳал, уйқудан олдин, ич келгандан сўнг, кунига 1 маҳал қўлланади.
Дори воситасини дозалаш бўйича тавсиялар:
6 ойликкача: per os (ичга қабул) – 5 мл дан кунига 1 марта; per rectum (клизма орқали) – 5 мл дан кунига 1 марта
6 дан 12 ойлик: per os (ичга қабул) – 5 мл дан кунига 2 марта; per rectum (клизма орқали) – 10 мл дан кунига 1 марта
1 ёшдан 3 ёшгача: per os (ичга қабул) – 5 мл дан кунига 3 марта; per rectum (клизма орқали) – 20 мл дан кунига 1 марта
3 ёшдан 8 ёшгача: per os (ичга қабул) – 10 мл дан кунига 2-3 марта; per rectum (клизма орқали) – 30 мл дан кунига 1 марта
8 ёшдан юқори: per os (ичга қабул) – 20 мл дан кунига 2-3 марта; per rectum (клизма орқали) – 40 мл дан кунига 1 марта
Профилактика мақсадида қўллаш учун дори воситасини дозалаш бемор ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади.
Эслатма:
Агар жароҳат жойини антисептик воситалар билан ишлов берилган бўлса, Бактериофаг препаратларини қўллашдан олдин жароҳатни стерил 0,9 %ли натрий хлорид эритмаси билан ювиб ташлаш лозим.
Бактериофаг препаратлари дозаси ортириб юборилиш аломатлари маълум эмас.
Бактериофаг препаратларини қўллашда махсус кўрсатмалар: мавжуд эмас. Флакон таркибидаги суюқликни стерил шприц ёрдамида тортиб олиш тавсия қилинади.
Флакон очилганидан сўнг, сақлаш қоидаларига амал қилинган шароитда сақланган бўлса, 24 соат мобайнида ишлатиш мумкин.
Дори воситаларини Бактериофаг дори воситаси билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Бактериофаг дори воситаси бошқа дори воситалари билан қўлланилиши мумкин, жумладан, антибактериал препаратлар билан ҳам.
Препарат 2°С - 25°С температурада, қуруқ ёруғликдан сақланган жойда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
DV/X 03130/06/17
Биохимфарм, АО