Полиоксидоний, 6 мг, супп. №10
- Taʼsir qiluvchi modda
- azoksimer bromidi
- Ishlab chiqaruvchi
- Петровакс Фарм, НПО, ООО
100+ ta dorixonada mavjud
189 400 soʻmdan
Eng past narx
189 400 soʻmdan
Darhol qidirish
Faqat shu dori bor dorixonalarni koʻrsatamiz — savatsiz
Полиоксидоний qoʻllash yoʻriqnomasi
Иммуномодулирующее средство
Азоксимер бромиди мажмуавий таъсирга эга: иммунитетни рағбатлантирувчи, детоксикация қилувчи, антиоксидант, ўртача яллиғланишга қарши.
Азоксимер бромидининг иммунитетни рағбатлантирувчи таъсирининг асосий механизми фагоцитозловчи хужайралар ва табиий киллерларга бевосита таъсири, шунингдек антетала ҳосил қилиш, интерферон-алъфа ва интерферон-гамма синтезини рағбатлантиришдан иборат.
Азоксимер бромидининг детоксикацион ва антиоксидант хусусиятлари асосан препаратнинг структураси ва юқори молекуляр табиати билан белгиланади.
Азоксимер бромиди организмни бактериал, замбуруғли ва вирус этиологияли маҳаллий ва тарқалган инфекцияларга нисбатан резистентлигини оширади. Турли инфекциялар, жароҳатлар, жаррохлик операциялари, куйишлар, аутоиммун касалликлар, хавфли ўсмалар, химиотерапевтик воситалар, цитостатиклар, стероид гормонларни қўллаш чақирган иккиламчи иммунтанқис холатларда иммунитетни тиклайди.
Азоксимер бромиди эрувчан токсик моддалар ва микрозаррачаларни блоклайди, организмдан токсинлар, оғир металл тузларини чиқариш қобилиятига эга, эркин радикалларни тутиш ҳисобига ҳам, каталитик фаол Fe2+ ионларини элиминацияси йўли билан ҳам липидларнинг перикисли оксидланишини ингибиция қилади. Азоксимер бромиди про- ва яллиғланишга қарши цитокинларни синтезини нормаллашиши ҳисобига яллиғланиш реакциясини пасайтиради.
Азоксимер бромиди яхши ўзлаштирилади, митоген, поликлонал фаолликка эга эмас, аллергизация қилувчи, мутаген, эмбриотоксик, тератоген ва канцероген таъсир кўрсатмайди.
Азоксимер бромиди суппозиторийлари ректал юборилганда юбориландан кейин 1 соат ўтгач қонда максимал концентрациясига эришиб, юқори биокираолишликка (камида 70%) эга. Ярим тақсимланиш даври — тахминан 0,5 соат, ярим чиқарилиш даври — 36,2 соат. Организмда олигомерларгача гидролизга учрайди, улар асосан буйраклар орқали чиқарилади. Тўпланиш самараси йўқ.
Инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш (вирусли, бактериал ва замбуруғ этиологияси), катталар ва 1 ёшдан ошган болаларда кучайиш ва ремиссия босқичида.
Катталарни даволаш учун (комплекс терапиясида):
— Турли локализация, бактериал, вирусли ва замбуруғ этиологиясининг сурункали такрорланувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларининг ўткир ва кучайишида;
— Урогенитал йўлларининг яллиғланиш касалликлари (уретрит, цистит, пиелонефрит, простатит, салъпингоофорит, эндомиометрит, кольпит, цервицит, цервикоз, бактериал вагиноз);
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида;
— Аллергик касалликлар (шу жумладан поллиноз, бронхиал астма, атопик дерматит) асоратланган такрорлануви бактериал, замбуруғли ва вирусли инфекциясида;
— Иммуносупрессантлардан узоқ муддатли қўллаш фонида такрорланувчи бактериал, замбуруғли ва вирусли инфекция билан асоратланган рематоид артрит;
— Регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар);
— Кимёвий ва нурланиш терапияси вақтида онкологик касалликларни комплекс даволашда, дори препаратларини нефро- ва гепатотоксик таъсирини камайтириш.
Катталарда профилактика учун (монотерапияда):
— Урогенитал йўлларининг такрорланувчи ва герпетик инфекциясида;
— Инфекцияларнинг сурункали ўчоқларининг кучайишида;
— Иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемиядан олдинги ва эпидемия даврида грипп ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларда;
— Қариш ёки ножўя омиллар таъсиридан келиб чиқадиган иккиламчи иммунитет танқислигида.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун (комплекс терапиясида):
— Турли локализация, бактериал, вирусли ва замбуруғли этиологиясининг сурункали такрорланувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларининг ўткир ва кучайиши;
— Урогенитал йўлларининг яллиғланиш касалликлари (уретрит, цистит, пиелонефрит);
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида;
— Аллергик касалликлар (шу жумладан поллиноз, бронхиал астма, атопик дерматит) асоратланган такрорлануви бактериал, замбуруғли ва вирусли инфекциясида;
— Регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар);
— Кимёвий ва нурланиш терапияси вақтида онкологик касалликларни комплекс даволашда, дори препаратларини нефро- ва гепатотоксик таъсирини камайтириш.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун (монотерапияда):
— Урогенитал йўлларининг такрорланувчи ва герпетик инфекциясида;
— Инфекцияларнинг сурункали ўчоқларининг кучайишида;
— Иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемиядан олдинги ва эпидемия даврида грипп ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларда;
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун (комплекс терапиясида):
— Турли локализация, бактериал, вирусли ва замбуруғ этиологиясининг сурункали такрорланувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларининг ўткир ва кучайишида;
— Урогенитал йўлларининг яллиғланиш касалликлари (уретрит, цистит, пиелонефрит);
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида;
— Аллергик касалликлар (шу жумладан поллиноз, бронхиал астма, атопик дерматит) асоратланган такрорлануви бактериал, замбуруғли ва вирусли инфекциясида;
— Регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар);
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун (монотерапияда):
— Урогенитал йўлларининг такрорланувчи ва герпетик инфекциясида;
— Инфекцияларнинг сурункали ўчоқларининг кучайишида;
— Иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемиядан олдинги ва эпидемия даврида грипп ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларда қўлланилади;
— Азоксимер бромидга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
— Ҳомиладорлик, эмизиш даври;
— 1 ёшгача бўлган болалар;
— Ўткир буйрак етишмовчилиги.
Эҳтиёткорлик билан
Агар сизда ушбу бўлимда келтирилган касалликлар мавжуд бўлса, дори препаратларини қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:
— Сурункали буйрак етишмовчилиги (ҳафтасига 2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда буюрилади).
Қуйида Полиоксидоний® препаратининг клиник тадқиқотлари вақтида ва рўйҳатдан ўтказилгандан кейин қўллаш вақтида қайд этилган нохуш реакциялар тез-тезлиги бўйича келтирилган:
Жуда кам холларда (0,001% дан кўпроқ, аммо 0,01% дан камроқ пациентларда кузатилади)
Тана ҳароратини ошиши, юбориш жойида реакциялар - гиперемия, шиш, қичишиш.
Жуда кам холларда / якка ҳолатларда ва шунга ўхшаш (0,001% дан камроқ пациентларда кузатилади)
Тарқалган ҳолсизлик, астения, қизиб кетиш ҳисси, ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Агар Сиз бирон-бир нохуш реакциялар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилган реакцияларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Азоксимер бромиди цитохрома Р-450 изофермент CYP1A2, CYP2C9, CYP2C19, CYP2D6 ингибирланмайди, шунинг учун дори воситасини кўплаб препаратлари, жумладан антибиотиклар, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши ва антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидлар ва цитостатиклар билан мос келади.
Агар сиз юқоридаги ёки бошқа дори препаратлари (шу жумладан рецептсиз) қабул қилсангиз, Полиоксидоний® қўллаш олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Препаратни фақат кўрсатмаларга, қўллаш усулига ва йўриқномада кўрсатилган дозаларда қўлланг.
Агар даволанишдан кейин яхшиланиш бўлмаса ёки симптомлар ёмонлашса ёки янги симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар керак бўлса, 3-4 ой ичида такрорий терапия курсларини ўтказиш мумкин. Препаратни такрорий қўллаш билан унинг самарадорлиги пасаймайди.
Препаратни қўллаш учун тавсия этилган схемаси
Катталарда қўлланилиши
— Ичакни тозалашдан кейин суткада 1 марта ректал 1 суппозиторини;
— Вагинал, гинекологик касалликларда, суткада 1 марта 1 суппозиторини (кечаси) ётган ҳолатда қинга юборилади.
Катталарни даволаш учун:
— Ўткир босқичда сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликлари учун - суткада хар куни 1 марта 12 мг дан 3 кун давомида, сўнгра кунора. Даволаш курси - 10 суппозиторилар;
— Ўткир инфекцион жараёнларда ва регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар) – ҳар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Гинекологик касалликларда – ҳар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозитория. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Урогенитал касалликларини кучайишида (уретрит, пиелонефрит, цистит, простатит) - хар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида - ҳар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 20 та суппозиторилар. Бундан ташқари, самарасини бир маромда тутиб туриш терапияси учун 2-3 ойгача бўлган курс билан ҳафтасига 2 марта 6 мг дан суппозиторийни қўллаш мумкин.
— Кимёвий ва нурланиш терапияси вақтида онкологик касалликларни комплекс даволашда - хар куни терапияси курси бошланишидан 2-3 кун олдин 12 мг дан суппозиторилар. Сўнгра ҳафтасига 2 марта 12 мг дан суппозиторилар.
— Аллергик касалликларда, асорталанган инфекцион синдромида - хар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Ревматоид артритда – кунора 12 дан суппозитория. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
Профилактика учун (монотерапия):
— Сурункали инфекциялар ўчоқларининг кучайиши, урогенитал йўлларининг такрорланувчи герпетик инфекцияси - кунора 12 дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Грипп ва ЎРВИ - суткада 12 дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозитория;
— Қариш натижасида келиб чиқадиган иккиламчи иммунитет танқислигида - ҳафтасига 2 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси йилига 2-3 марта - 10 та суппозиторилар;
Болаларда қўлланилиши
1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун ичакни тозалашдан кейин - суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилар фақат ректал юборилади.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни даволаш учун:
— Ўткир босқичда сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларида – хар куни 3 кун давомида суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилардан. Даволаш курси - 10 та суппозитория;
— Ўткир инфекцион жараёнларда ва регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар) — ҳар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Урогенитал касалликларини кучайишида (уретрит, пиелонефрит, цистит, простатит) - ҳар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозитория;
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида - хар куни суткада 1 марта 12 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 20 та суппозиторилар. Бундан ташқари, самарасини бир маромда тутиб туриш терапияси учун 2-3 ойгача бўлган курс билан ҳафтасига 2 марта 6 мг дан суппозиториларни қўллаш мумкин.
— Кимёвий ва нурланиш терапияси вақтида онкологик касалликларни комплекс даволашда - ҳар куни терапияси курси бошланишидан 2-3 кун олдин 12 мг дан суппозиторилар. Сўнгра ҳафтасига 2 марта 6 мг дан 20 та суппозиторилардан.
— Аллергик касалликларда, асорталанган инфекцион синдромида - хар куни суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг олдини олиш учун (монотерапия):
— Сурункали инфекциялар ўчоқларининг кучайиши, урогенитал йўлларининг такрорланувчи герпетик инфекцияси – кунора 6 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
— Грипп ва ЎРВИ - суткада бир марта 6 дан суппозитория. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар;
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун:
— Ўткир босқичда сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларида — суткада 1 марта 6 мг суппозиторилар, кунора биринчи учта қўллашдан кейин, сўнгра дозалар орасидаги интервални 3 кунгача ошириш керак. Даволаш курси - 5 та суппозиторилар;
— Ўткир инфекцион жараёнларда ва регенератив жараёнларни фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар) — кунора суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 5 та суппозиторилар;
— Урологик касалликларнинг кучайиши билан (уретрит, пиелонефрит, цистит) — кунора суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилар. Даволаш курси - 5 та суппозитория;
— Ўпканинг туберкулёз касаллигининг турли шаклларида – кунора суткада 1 марта 6 мг дан суппозитория, сўнгра қўллашларнинг орасидаги интервалини 3 кунгача ошириш мумкин. Даволаш курси - 10 та суппозиторилар.
— Аллергик касалликларда, асорталанган инфекцион синдромида — кунора суткада 1 марта 6 мг дан суппозитория. Даволаш курси - 5 та суппозиторилар;
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун (монотерапия):
— Сурункали инфекциялар ўчоқларининг кучайиши, урогенитал йўлларининг такрорланувчи гепретик инфекцияси - суткада 1 марта 6 мг дан суппозиторилар, сўнгра қўллашларнинг орасидаги интервал 3 кун. Даволаш курси - 5 та суппозиторилар.
— Грипп ва ЎРВИ – кунора суткада 1 марта 6 дан суппозиторилар. Даволаш курси - 5 та суппозитория;
Узоқ вақт давомида иммуносупрессив терапия олган, онкологик, нурланишга дучор бўлган, иммунитет тизимининг орттирилган нуқсони бўлган пациентлар учун - ОИТВ, Полиоксидоний® билан узоқ муддатли самарасини бир маромда тутиб турувчи терапияси 2-3 ойдан 1 йилгача (ҳафтасига 1-2 марта катталарга 12 мг, 6 ёшдан катта болалар —6 мг).
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари қайд этилмаган.
Нохуш дорига реакциялар ривожланганда Полиоксидоний® препаратини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Препарат билан даволашни тўхтатиш зарурати бўлганида, бекор қилишни дарҳол амалга ошириш мумкин. Препаратнинг бир марталик дозасини ўтказиб юборилганда уни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак, аммо агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, қабул қилишдаги доза оширилмасин.
Препаратни яроқсизлигининг визуал белгилари (ўрам нуқсони, суппозиторий рангини ўзгариши) бўлганида препаратни қўлламанг.
15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
DV/X 08774/04/21
Петровакс Фарм, НПО, ООО