Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси фарминспекцияси томонидан 2017 йил 14 июл кунида дори воситаларни ишлаб чиқарувчи ҳамда сотувчи корхоналар учун семинар уюштирилади.

Семинарда қабул қилинган қарорлар бажарилиши ва ўрганиш ишлари натижалари бўйича фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш белгиланган. Шунингдек, семинар доирасида МЧЖ «FOM GROUP» компанияси, масалаларга оид ечимлар, яъни:

— Дорихоналарда мижозларга товар чеки берилишини йўлга солиш,

— Фармацевтика маҳсулотларининг устама нархини назорат қилиш,

— Дорихоналарда бўлиши шарт бўлган дорилар рўйхатини назорат қилиш

бўйича ўз таклифлари билан иштирок этади.

Масаларга оид ечимларга қизиқиш ва қўшимча таклифлар билдиришни истаган тадбиркорларни семинарда қатнашишга 14 июл куни Самарканд концертлар залига таклиф этамиз!