2016 йил Ўзбекистонда фармакология соҳасида умумий қиймати 120 млн доллар бўлган 19 янги лойиҳа ишга тушади. Халқаро сифат сертификатлари босқичма-босқич олиниши режалаштирилган.

Ўзбекистондаги фармакология соҳа корхоналари 2016 йилда 14,5 млн долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштириган, "Ўзфармсаноат" концерни вакили Sputnik мухбирига хабар беришига кўра. Ўтган йил соҳа экспорти ҳажми 11,2 млн долларни ташкил қилди. Экспорт ҳажмини ошириш янги дори турларини ишлаб чиқариш эвазига режалаштирилган. Дориларнинг асосий қисми маҳаллий ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилмоқда. “Биз ҳозир ишлаб чиқараётган дорилар рўйхатида 230 хил инъекция суюқликлари, 45 турдаги инфузия суюқликлари, 75 хил антибиотиклар, 3 турдаги вакцина ва зардоблар, 528 хил таблетка ва капсулалар, 307 хил маз ва бошқа дорилар бор”, — деди концерн вакили. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 7,7 минг дори рўйхатдан ўтказилган. Улардан 1,7 минги Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва қолган 6 минги чет элда ишлаб чиқариладиган дорилардир. Ушбу йил Ўзбекистонда фармакология соҳасида умий қиймати 120 млн доллар бўлган 19 янги лойиҳа ишга тушади. Хaлқаро сифат сертификатлари босқичма-босқич олиниши режалаштирилган. © COMMONS.WIKIMEDIA/ CASEY FLESER Ўзбекистон доривор ўсимликларни экспорт қилади Янги дорилар ишлаб чиқаришнинг зарурий асосларидан бири замонавий GMP халқари сифат сертификатлари киритишдир. Бунинг эвазига ўзбек фармокология маҳсулотларига дунё бозорларига осонгина йўл очилади. Хозирги кунда Ўзбекистонда GMP стандартида ишловчи 30 корхона рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини МДҲ мамлакатларида, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Германия, Жанубий Корея, Хитой ва Ҳиндистон бозорларида учратиш мумкин.